locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ювентус” икки ҳужумчи орасидан танлов қилмоқда

Италияликлар “Ньюкасл” ҳужумчиси Ник Вольтемадени ижарага олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужум чизиғини кучайтириш учун икки футболчини кўриб чиқмоқда. Италияликлар “Ньюкасл” ҳужумчиси Ник Вольтемадени ижарага олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Fabrizio Romano маълум қилди.

Манбага кўра, Вольтемаденинг ўзи ҳам “Ювентус”га ўтишга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ Турин клуби унинг трансфери амалга ошмаган тақдирда “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Жошуа Зиркзеени муқобил вариант сифатида кўриб чиқмоқда.

Вольтемаде янги мавсумда “Ньюкасл” сафида иккита учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма амалга оширди. Зиркзее эса ҳозирча жорий мавсумда расмий учрашувда майдонга тушмаган.

Маълумот учун, “Ювентус” А Сериянинг дастлабки икки турида олти очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг