locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» икки дарвозабонни кузатмоқда

Унинг Португалия клуби билан шартномаси 2028 йил 30 июнга қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» икки дарвозабонни кузатмоқда
ФОТО: Getty images

«Ювентус» «Бенфика» дарвозабони Анатолий Трубин ва «Парма» посбони Зион Судзукига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ўзининг X ижтимоий тармоғида хабар қилди.

Манбага кўра, туринликлар ҳар икки футболчи бўйича дастлабки маълумотларни сўраб олган. Бироқ дарвозабон позициясини кучайтириш учун клубнинг асосий мақсади ҳали ҳам Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган ва айни пайтда «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилаётган Эмилиано Мартинес ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳозирча клублар эҳтимолий трансфер юзасидан келишувга эриша олмаган.

Анатолий Трубин 2023 йил ёзида Донецкнинг «Шахтёр» клубидан 10 миллион евро эвазига «Бенфика»га ўтган эди.

Унинг Португалия клуби билан шартномаси 2028 йил 30 июнга қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, украиналик дарвозабоннинг бозор қиймати 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг