locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Йилдиз билан шартномани узайтирмоқчи

Кенаннинг бозор нархи 75 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» Йилдиз билан шартномани узайтирмоқчи
ФОТО: Getty images

"Ювентус" клуби вингер Кенан Йилдиз билан ҳамкорликни узайтиришдан манфаатдор. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқлар орқали хабар бермоқда.

Манбага кўра, “кекса синьора" 20 ёшли вингерга 5 йиллик янги меҳнат шартномаси ва 5 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр. Шунингдек, шартномада пул бонуслари ҳам кўрсатилади.

Томонлар ўртасидаги амалдаги шартноманинг амал қилиш муддати 2029 йил июнь ойи охирида тугайди. Кенаннинг бозор нархи 75 миллион еврони ташкил этади.

Йилдиз жорий мавсум 21 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг