locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Йилдиз билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2029 йилга қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» Йилдиз билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди
ФОТО: Getty Images

Туриннинг «Ювентус» клуби 20 ёшли турк яримҳимоячиси Кенан Йилдиз билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда La Gazzette dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Йилдизга «Челси», «Арсенал» ва «Реал» жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Кенаннинг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Турин клуби ёш истеъдоднинг маошини оширишни таклиф қилган — ҳозир у мавсумига 1,7 миллион евро олади, «Ювентус» эса 6 миллион евро таклиф қилган, бироқ Йилдиз 7 миллион евро талаб қилмоқда.

Қайд этилишича, клуб эгаси Жон Элканн футболчининг ўйинини юқори баҳолайди ва музокараларга бевосита аралашиб, уни клубда қолишга кўндириш вариантларини кўриб чиқмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг