«Ювентус» Йилдиз билан келиша олмаяпти
Қайд этилишича, ҳозирда музокаралар тўхтатилган.
ФОТО: Getty images
“Ювентус” Кенан Йилдиз билан янги шартнома бўйича музокара олиб боришда қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.
Манбага кўра, клуб ва футболчи ҳали ҳам 2030 йилгача узайтирилиши режалаштирилган битимнинг маоши бўйича келишувга эриша олишмаяпти.
Қайд этилишича, ҳозирда музокаралар тўхтатилган.
“Ювентус” янги шартнома бўйича Йилдизга йилига 6 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Йилдиз эса тахминан 7 миллион евро талаб қилмоқда.
Жорий мавсумда Йилдиз А Сериянинг 10 та ўйинида 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист