locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ювентус» Хёйбьергни қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшмоқчи

Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ювентус» Хёйбьергни қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшмоқчи
Фото: Getty Images

«Ювентус» «Марсель» ярим ҳимоячиси Пьер-Эмиль Хёйбьергни қишки трансфер ойнасидаги устувор номзодларидан бири сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.

31 ёшли даниялик футболчи бир неча ҳафта олдин «Марсель»дан кетишга яқин турган эди. Бироқ у кутилмаганда «Ньюкасл»га ўтишдан воз кечиб, Франция клубида қолишга қарор қилди.

Бу қарор «Марсель» эгаси Фрэнк Маккортнинг жаҳлини чиқарди, чунки у клубнинг молиявий аҳволини яхшилаш учун футболчининг трансферидан даромад олишни режалаштирган эди.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «Марсель» сафида 6 та учрашув ўтказди, уларнинг барчасида асосий таркибда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

«Ювентус» тажрибали ярим ҳимоячи излаётгани сабабли даниялик футболчини Турин клубига ўтишга кўндиришга умид қилмоқда.

Бироқ Хёйбьерг учун курашда «Ювентус»га «Фиорентина» рақобат қилади. Италиянинг ушбу клуби ҳам даниялик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг