locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Гудмундссонга қизиқиш билдирмоқда

Туринликлар аллақачон исландиялик ўйинчининг атрофидагилар билан алоқага чиққан.
«Ювентус» Гудмундссонга қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty images

“Ювентус” клуби “Фиорентина” ҳамда Исландия терма жамоаси ҳужумчиси Алберт Гудмундссонга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, “бьянконери” ушбу футболчини “Реал” аъзоси Браҳим Диасга муқобил вариант сифатида кўрмоқда. Диас трансферини амалга ошириш анча қийин бўлаётгани таъкидланмоқда. Шу билан бирга, туринликлар аллақачон исландиялик ўйинчининг атрофидагилар билан алоқага чиққан.

Бироқ Лучано Спаллетти ушбу трансферга унчалик қизиқиш билдирмаётгани айтилмоқда. Келишув ижара шаклида бўлиши ва кейинчалик 15–18 миллион евро миқдорида сотиб олиш ҳуқуқи билан расмийлаштирилиши мумкин.

Ўтган клуб мавсумида Гудмундссон 46 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг