locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Эмилиано Мартинес трансферидан воз кечди

Мартинес 2020 йилнинг сентябридан бери Бирмингем жамоаси сафида тўп cурмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» Эмилиано Мартинес трансферидан воз кечди
ФОТО: Getty images

Италиянинг «Ювентус» клуби Аргентина миллий терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинесни сотиб олиш режасидан воз кечди. Бу ҳақда машҳур трансфер инсайдери Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, Мартинеснинг ўзи А Серияга кўчиб ўтишга тайёр бўлган. Бироқ туринликлар «Астон Вилла» талаб қилаётган трансфер пули ҳамда дарвозабоннинг юқори маошини ҳисоблаб чиққач, молиявий сабабларга кўра ушбу битимни амалга оширмасликка қарор қилди.

Эмилиано «Астон Вилла» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар амал қилади. У 2020 йилдан бери Бирмингем клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг