locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» «Эльче»нинг ёш яримҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Туринликлар истеъдодли футболчини кузатувга олган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» «Эльче»нинг ёш яримҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty Images

«Эльче»нинг ёш яримҳимоячиси Родриго Мендоса Турин грандининг эътиборини тортди. Tuttosport нашрининг хабарига кўра, «Ювентус» истеъдодли футболчини кузатувга олган.

Манбага кўра, Мендосанинг амалдаги шартномасида 20 миллион евро миқдоридаги товон пули банди мавжуд.

Жорий мавсумда у «Эльче» сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Родриго клуб тизимига 2019 йилда қўшилган бўлиб, шу вақтгача умумий ҳисобда 61 та учрашувда қатнашган, 6 гол ва 2 голли узатма муаллифига айланган.

Transfermarkt маълумотига кўра, 20 ёшли яримҳимоячининг ҳозирги бозор қиймати 9 миллион еврони ташкил этади. Унинг «Эльче» билан тузилган шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг