locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Дуглас Луис билан шартномани узайтириш бўйича музокара бошлади

Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларида хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» Дуглас Луис билан шартномани узайтириш бўйича музокара бошлади
ФОТО: Getty images

Туриннинг «Ювентус» клуби бразилиялик яримҳимоячи Дуглас Луис билан ҳамкорликни узайтиришни режалаштирмоқда. Клуб футболчининг вакиллари билан янги шартнома борасида музокараларга киришган. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Ювентус» раҳбарияти 28 ёшли футболчи билан амалдаги келишувни узайтириш ниятида. Дуглас Луис 2024 йил ёзида Бирмингемнинг «Астон Вилла» клубидан «эски синьора» сафига кўчиб ўтган эди.

Бразилиялик футболчининг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойининг охирига қадар мўлжалланган. Шунга қарамай, туринликлар унинг шартларини қайта кўриб чиқиш ва ҳамкорлик муддатини узайтириш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Дуглас Луис жорий мавсумда «Ювентус» сафида барча мусобақаларда олтита учрашувда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда яримҳимоячи ҳозирча гол ёки голли узатма қайд этмади.

Италия чемпионатининг беш туридан сўнг «Ювентус» ҳисобида 10 очко бор. Туринликлар айни пайтда турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг