«Ювентус» Диас билан музокарага киришди
«Реал» ярим ҳимоячиси Браҳим Диас А Серияга қайтиши мумкин, у ерда аввал «Милан» сафида ўйнаган.
La Stampa нашрининг хабарига кўра, марокашлик футболчи билан шартнома имзолашга «Ювентус» қизиқиш билдирмоқда.
Турин клуби футболчининг атрофидагилар билан боғланган ва улар «Ювентус»нинг таклифини кўриб чиқишга розилик билдирган. Диаснинг «Реал»даги келажаги сўроқ остида қолмоқда, чунки «қаймоқранглилар»ни бошқариши мумкин бўлган Жозе Моуриньонинг режаларига ярим ҳимоячи кирадими ёки йўқми, бу ҳозирча номаълум.
Браҳим Диас 2019 йилда «Манчестер Сити»дан «Реал»га 17 миллион евро эвазига ўтган. Унинг шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи Мадрид клуби сафида барча турнирларда 42 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва тўққизта голли узатмани амалга оширди.