locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Ди Грегорио ўрнига Алиссон ва Викарио номзодларини кўриб чиқмоқда

Туринликлар раҳбарияти жамоа дарвозабонининг ўйинидан кўнгли тўлмаяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ювентус» жамоаси дарвоза чизиғини кучайтириш учун янги номзодларни кўриб чиқмоқда. La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, Турин клуби раҳбарияти Микел Ди Грегорио кўрсатаётган ўйинлардан кўнгли тўлмаяпти ва унинг ўрнига тажрибалироқ посбон сотиб олишни режалаштирмоқда.

Клубнинг асосий нишонлари сифатида «Ливерпул» дарвозабони Алиссон Беккер ва «Тоттенҳем» аъзоси Гульелмо Викарио кўрилмоқда. Алиссоннинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилда якунига етади.

Шунингдек, бразилиялик посбон аввалроқ «Рома» сафида «Ювентус»нинг ҳозирги бош мураббийи Лучано Спаллетти қўл остида тўп сурган ва унинг услуби билан яхши таниш.

Шу билан бирга, Турин клуби вакиллари Гульелмо Викарио атрофидагилар билан эҳтимолий трансфер бўйича алоқага чиқишга улгуришган. «Тоттенҳем» ўз дарвозабони учун 25-30 миллион евро атрофида товон пули талаб қилиши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг