locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Чемпионлар Лигаси тарихида илк бор бир ўйинда 5 та гол ўтказиб юборди

Туринликлар сафарда «Галатасарой»га йирик ҳисобда имкониятни бой берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италиянинг «Ювентус» клуби Европа Чемпионлар Лигаси тарихида илк бор бир ўйинда ўз дарвозасидан 5 та тўп олиб чиқди. ЕЧЛ 2025/2026 йилги мавсуми плей-офф босқичининг дастлабки баҳсида туринликлар Туркияда «Галатасарой»га йирик 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Opta Sports маълумотларига кўра, туринликлар охирги марта европа кубокларида 5 тадан кўп голни 1958 йили «Винер» жамоасидан ўтказиб юборган эди (0:7). Ўшанда мусобақа Европа Чемпионлари Кубоги деб аталган.

«Галатасарой» ва «Ювентус» ўртасидаги жавоб учрашуви 25 февраль куни Туриндаги «Альянс» стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг умумий босқичи якунларига кўра, Туркия клуби 10 очко билан 20-ўринни, Италия жамоаси эса 13 очко билан 13-поғонани эгаллаган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг