locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» «Челси» ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Турин клуби франциялик 22 ёшли футболчига жиддий қизиқмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» «Челси» ҳимоячисини сотиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

"Челси" ҳимоячиси Мало Гюсто фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашри хабар беришича, футболчига “Ювентус” жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Бироқ “зебралар” ҳозирда бор эътиборини “Атлетико” футболчиси Науэль Молинага қаратган. Агар клуб у билан келиша олмаса, 22 ёшли ҳимоячи Гюстога эътибор қаратади.

Ўз навбатида “Челси” ҳам уни ҳозирча сотиб юборишни режалаштирмаяпти. Агарда Рис Жеймс сафга қайтадиган бўлса, “Ювентус”дан тушадиган таклифни кўриб чиқишлари мумкин бўлади.

Гюсто жорий мавсум 10 ўйинда 2 та голли пас узатди. Унинг келишуви 2030 йил 30 июнгача амал қилади. Transfermarkt унинг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг