locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Ювентус\" Бремернинг ўрнига кимни олиб келиши мумкинлиги маълум бўлди

Бремерга Англия Премьер-лигасининг бир неча клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячи Глейсон Бремер жамоани тарк этган тақдирда унинг ўрнини босадиган футболчи номзодини аниқлади. Сўнгги маълумотларга кўра, "кекса синьора"нинг асосий мақсади — "Бавария" ҳимоячиси Ким Мин Жени ўз сафига қўшиб олиш.

Манбалларга кўра, Бремерга Англия Премьер-лигасининг бир неча клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Ювентус" эса бразилиялик футболчини фақат молиявий жиҳатдан манфаатли таклиф тушган тақдирдагина қўйиб юборишга тайёр.

Клуб раҳбарияти Жанубий Корея терма жамоаси ҳимоячиси Ким Мин Жени Бремернинг энг муносиб ўринбосари сифатида кўрмоқда. Тажрибали марказий ҳимоячи аввал ҳам "Ювентус" кузатувида бўлган ва энди трансфер яна кун тартибига қайтган.

Ҳозирча томонлар ўртасида расмий келишув мавжуд эмас. Бироқ Бремернинг трансфери амалга ошадиган бўлса, "Ювентус" Ким Мин Же бўйича музокараларни тезлаштириши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг