«Ювентус» «Бавария» футболчисини сотиб олмоқчи
Рафаэлнинг бозор нархи 8 миллион еврога баҳоланмоқда.
ФОТО: Getty images
"Бавария" клуби ҳимоячиси Рафаэль Геррейру Германия чемпионатини Италия А Сериясига алмаштириши мумкин. Бу ҳақда Football Italia хабар тарқатмоқда.
Манбага келтирилишича, "кекса синьора" 31 ёшли футболчини қишки трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Рафаэлнинг бозор нархи 8 миллион еврога баҳоланмоқда, унинг мюнхенликлар билан меҳнат шартномаси келаси йилнинг ёзида тугайди.
Германия чемпионатининг жорий мавсумида португалиялик ҳимоячи 4 та ўйинда иштирок этиб, 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист