locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» «Барселона»нинг собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Туринликлар трансферлар бозорида фаоллик кўрсатмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» ва «Милан» клубларининг собиқ юлдузи, айни дамда Саудия Арабистонининг «Ал Ахли» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Франк Кесси яна Италия А Сериясига қайтиши мумкин. Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра, Туриннинг «Ювентус» клуби футболчини «кекса синьора» сафига ўтказишга жиддий бел боғлаган.

Туринликлар 29 ёшли яримҳимоячига йилига 5 миллион евро маош билан уч мавсумга мўлжалланган шартнома таклиф қилишган. Бироқ Жидда клуби ҳам қараб тургани йўқ: «Ал Ахли» раҳбарияти Кессини жамоада олиб қолиш учун амалдаги келишувни яна икки йилга узайтириш ниятида.

Франк Кесси 2023/2024 йилги мавсумдан буён Саудия Арабистонида тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда ивуарлик футболчи барча турнирларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнига қадар амал қилади. Transfermarkt портали тажрибали таянч яримҳимоячисининг бозор қийматини 12 миллион евро деб баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг