locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» «Барселона» ҳужумчисини ижарага олиши мумкин — Mundo Deportivo

Аввалроқ туринликлар Левандовски билан шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» қанот ҳужумчиси Руни Баржи «кўк-анорранглилар» сафида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози ва шу сабабли келаётган ёзда бошқа клубга ижара асосида ўтиш вариантни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, 20 ёшли футболчи учун асосий даъвогар «Ювентус» бўлиб турибди. Шунингдек, «Монако», «Порту» ва «Бетис» клублари ҳам Баржига қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, ушбу жамоалар швед ҳужумчисини ҳали у 2025 йилнинг ёзида Каталония клубига ўтишидан аввал ҳам ўз сафларига қўшиб олишни исташган эди.

Жорий мавсумда Баржи барча турнирлар доирасида 23 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ўйинчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг