locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Артур билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда

Айни пайтда томонлар ҳамкорликни муддатидан олдин тугатиш шартларини муҳокама қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» Артур билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда
ФОТО: Getty images

"Ювентус" ярим ҳимоячи Артур Мело билан хайрлашиш ниятида.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Турин клуби анчадан бери 30 ёшли бразилиялик футболчига ишонч билдирмаяпти. Унинг амалдаги шартномаси келаси йилнинг ўрталарида якунланади.

Шу боис "Ювентус" Артурга шартномани ҳозироқ ўзаро келишув асосида бекор қилишни таклиф қилган. Айни пайтда томонлар ҳамкорликни муддатидан олдин тугатиш шартларини муҳокама қилмоқда.

Агар келишувга эришилса, Артур эркин агентга айланади ва янги клубни тўсиқсиз танлаши мумкин бўлади.

2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи Бразилиянинг "Гремио" клубида ижара асосида тўп тепган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг