locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Алиссон ўрнига де Хеа вариантини кўриб чиқмоқда

Бу ҳақда Tuttosport хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» Алиссон ўрнига де Хеа вариантини кўриб чиқмоқда
ФОТО: Getty images

«Ювентус» Алиссон Бекер трансферида юзага келаётган мураккабликлар сабаб Давид де Хеа вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Tuttosport хабар берди.

Туринликлар аввал «Ливерпул» дарвозабонини асосий мақсад сифатида белгилаганди, аммо молиявий талаблар трансфернинг амалга ошишини қийинлаштирмоқда. Алиссоннинг маоши йилига тахминан 8 миллион еврони ташкил этади, шунингдек трансфер суммаси ҳам 15 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.

Шу сабабли «Ювентус» ҳозир «Фиорентина»да ўйнаётган Давид де Хеани арзонроқ вариант сифатида кўриб чиқмоқда. 35 ёшли дарвозабон анча кам маош олади, унинг йиллик даромади тахминан 3,5 миллион евро. «Фиорентина» эса маош юкини камайтириш мақсадида уни 10 миллион евро атрофида сотишга тайёр бўлиши кутиляпти.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг