«Ювентус» Адемолани сотиб олмоқчи
Бу ҳақда Tuttosport хабар берди.
ФОТО: Getty images
"Ювентус" жамоаси раҳбарияти "Аталанта"дан нигериялик ҳужумчи Адемола Лукманни сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Tuttosport хабар берди.
Манбага кўра, Турин клуби вакиллари қишки трансфер ойнасида 27 ёшли нигериялик футболчининг трансфери борасида "Аталанта" билан музокара олиб боришга ҳаракат қилади. "Ювентус" Лукманни сербиялик ҳужумчи Душан Влаховичга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Адемола Лукман ўтган мавсум "Аталанта" таркибида Италия чемпионатида 31 ўйин ўтказиб, 15 та тўп киритган ҳамда 5 та голга ассистентлик қилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист