locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» А Серияда тўртта ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига чек қўйди

Туринликлар ўз майдонида «Пиза»ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» А Серияда тўртта ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига чек қўйди
ФОТО: Getty Images

Италия А Сериясининг 28-турида «Ювентус» ўз майдонида «Пиза» клубини қабул қилиб, 4:0 ҳисоби йирик ғалабани нишонлади. Ушбу муваффақият Турин клуби учун узоқ кутилган натижа бўлди ва жамоанинг чемпионатдаги тўрт ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, Лучано Спаллетти бошчилигидаги жамоа аввалги учрашувларда қийинчиликларга дуч келган эди. Хусусан:

  • Римнинг «Лацио» (2:2) ва «Рома» (3:3) клублари билан дуранг ўйнаган;
  • Миланнинг «Интер» (2:3) ҳамда «Комо» (0:2) жамоаларига қарши баҳсларда мағлубиятга учраган эди.

28 та турдан сўнг, «Кекса Синьора» ўз ҳисобидаги очколарини 50 тага етказиб, турнир жадвалининг олтинчи поғонасидан жой олди. Айни дамда туринликлар пешқадам «Интер»дан 17 очко орқада қолмоқда. Таъкидлаш жоизки, «нерадзуррилар» ҳали захирада битта ўйинга эга.

Маълумот учун, «Ювентус» навбатдаги тур доирасида 14 март куни сафарда «Удинезе» жамоаси меҳмони бўлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг