locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Ювентус\" 18 ёшли истеъдод учун 33,7 миллион евро тўлайди

Алайбегович сўнгги мавсумдаги ёрқин ўйинлари ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги ишончли иштирокидан сўнг Европанинг бир қатор топ-клублари эътиборига тушганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Туриннинг "Ювентус" клуби Германиянинг "Байер" жамоасида тўп сураётган 18 ёшли иқтидорли футболчи Керим Алайбегович трансфери якунлаш арафасида.

Маълумотларга кўра, томонлар трансфер бўйича деярли келишувга эришган. "Кекса синьора" босниялик футболчи учун бонусларни ҳам ўз ичига олган ҳолда 33,7 миллион евро тўлайди.

Алайбегович сўнгги мавсумдаги ёрқин ўйинлари ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги ишончли иштироки ортидан Европанинг бир қатор топ-клублари эътиборига тушганди. Унга "Челси" ҳам жиддий қизиқиш билдирган, бироқ айни пайтда "Ювентус" трансфер пойгасида олдинга чиқиб олди.

Турин клуби футболчини келажак учун асосий лойиҳалардан бири сифатида кўрмоқда. Трансфер яқин кунларда расман эълон қилиниши кутилмоқда, бироқ ҳозирча клублар бу борада расмий баёнот бергани йўқ.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг