locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Юсупов ва Ахадов Qingdao Grand Prix 2025 турнирида иштирок этади

26-28 сентябрь кунлари Хитойнинг Шандун провинцияси Синдао шаҳри Гран-При турнирига мезбонлик қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Юсупов ва Ахадов Qingdao Grand Prix 2025 турнирида иштирок этади
photo: judouz

26-28 сентябрь кунлари Хитойнинг Шандун провинцияси Синдао шаҳри Гран-При турнирига мезбонлик қилади.

Мусобақада 5 қитъанинг 26 давлатидан жами 205 (119 эркак, 86 аёл) нафар дзюдочи медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун бериладиган очколар учун баҳс олиб боради. Qingdao Grand Prix 2025 турнирида Ўзбекистон терма жамоасининг икки етакчи дзюдочиси юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Ушбу ҳафтада иккита IJF турнири борлиги сабаб мураббийлар штаби Хитойга Шаҳрам Ахадов ва Париж-2024 Олимпиадаси совриндори Алишер Юсуповни юборишни лозим топишди. Терма жамоамизнинг қолган дзюдочилари Прага шаҳрида ўтказиладиган Европа Очиқ Кубогида қатнашишади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг