locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Юртимизда илк бор “Талаба қизлар лигаси-2025” турнири ташкил этилади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Юртимизда илк бор “Талаба қизлар лигаси-2025” турнири ташкил этилади
ФОТО: UzbekistanFA

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммабоп ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган қизлар ўртасида илк бор футзал бўйича “Талаба қизлар лигаси-2025’’ турнири ташкил этилмоқда.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида мусобақани ўтказиш бўйича олий ўқув юртларининг жисмоний тарбия раҳбарлари иштирокида йиғилиш ва қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

ЎФА раҳбарияти ва Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите иштирок этган мазкур йиғилишда мусобақа низоми, қоидалари, жамоаларни гуруҳларга бўлиш, ҳакамлик, мусобақа ўтказиладиган спорт иншоотлари ва муддатлари юзасидан тўлиқ маълумотлар берилди.

Унга кўра, учрашувлар жорий йилнинг 12-май куни старт олади ва 31-майга қадар давом этади. Турнирда 32 та жамоа 8 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларда иштирок этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг