locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Юрген Клопп ЖЧ-2026дан сўнг Германия терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин

Немис мутахассиси ҳозирда Red Bull компаниясида глобал футбол бўлими раҳбари сифатида фаолият юритмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Юрген Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийи лавозимига асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

Bild нашрининг маълум қилишича, Юрген Клопп 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатидан сўнг Германия миллий терма жамоасини бошқариши мумкин. Айни пайтда терма жамоага раҳбарлик қилаётган Юлиан Нагельсманн учун бўлажак мундиал натижалари ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Терма жамоанинг турнирдаги муваффақиятсиз иштирок этиши Нагельсманнинг истеъфосига ва Клоппнинг тайинланишига асос бўлиши кутилмоқда.

Германия терма жамоаси 2014 йилги Жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган бўлса-да, 2018 ва 2022 йиллардаги мундиалларда гуруҳ босқичидан ўта олмаган эди. Шу сабабли, бўлажак мусобақада жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган.

Red Bull компанияси 2025 йилдан буён глобал футбол бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритаётган Клоппнинг иш натижаларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмаяпти. Компания раҳбарияти мутахассиснинг ёзги мавсумда мураббийлик фаолиятига қайтишига қаршилик қилмаслигини билдирган. Шу билан бирга, сўнгги даврда Юрген Клоппнинг мураббийлик фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттириши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар матбуотда тез-тез учрамоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг