locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Юрген Клопп яқин кунларда Германия терма жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилади - Фабрицио Романо

Германия футбол иттифоқи (DFB) ва Клопп ўртасидаги барча асосий масалалар бўйича келишувга эришилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Юрген Клопп яқин кунларда Германия терма жамоасининг янги бош мураббийи сифатида расман таништирилади.

Манбаларга кўра, Германия футбол иттифоқи (DFB) ва Клопп ўртасидаги барча асосий масалалар бўйича келишувга эришилган. Энди фақат расмий тақдимот маросими ва шартнома имзоланиши қолган.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокидан сўнг бош мураббий Юлиан Нагельсманн билан хайрлашганди. DFB терма жамоани қайта қуриш вазифасини айнан Клоппга ишониб топширишга қарор қилган.

Агар расмий эълон кутилганидек амалга ошса, Клопп "Ливерпуль"дан кетганидан кейин илк бор мураббийлик фаолиятига қайтади ва илк бор миллий терма жамоани бошқаради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг