locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Юрген Клопп «Рома» клубини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга раддия берди

Ўзбекистон футболи юлдузини Клопп бошқарадими?
Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: gettyimages.com

«Ливерпул» жамоасининг собиқ бош мураббийи, таниқли немис мутахассиси Юрген Клопп яқинда тарқалган миш-мишларга аниқ баёнот билан жавоб берди.

«Мен “Рома”ни бошқаришни режа қилмаяпман. Агар кейинги йилларда бу клуб ёки бошқа жамоа ҳақида шундай гап эшитсангиз, ишонманг — бу мутлақо ёлғон», — деди Клопп журналистларга.

Аввалроқ Италия ва Британия оммавий ахборот воситаларида 57 ёшли мураббийнинг «Рома» билан музокара олиб бораётгани ва жамоани мавсумлар оралиғида қабул қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Бироқ Клопп бу иддаоларга нуқта қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп 2024 йил май ойида «Ливерпул» клубини тарк этди. У клуб билан 9 йил давомида фаолият юритиб, жамоани тарихидаги энг муваффақиятли даврлардан бирига етаклади. Таркидан сўнг, Клопп узоқ муддат футболдан танаффус олишини маълум қилган эди.

Айни пайтда, ўзбекистонлик таниқли ҳужумчи Элдор Шомуродов айнан «Рома» сафида тўп сурмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг