locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Юрген Клопп «Реал» бош мураббийига айланиши мумкин — Романо

Аввалроқ мадридликлар Хаби Алонсо истеъфога чиққан эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Машҳур журналист ва инсайдер Фабрицио Романо фикрича, собиқ «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Мадриднинг «Реал» клубини бошқариши мумкин.

Манбага кўра, «Реал» раҳбариятида Клоппга нисбатан катта ҳурмат мавжуд. Клуб президенти Флорентино Перес немис мутахассисининг ишини юқори баҳолайди ва уни Мадридга олиб келиш ғоясини доимо қўллаб-қувватлаб келган.

Шунингдек, Перес Зинедин Зиданга ҳам ижобий муносабатда, бироқ франциялик мутахассис 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг Франция терма жамоасини бошқариш борасида келишувга эришган.

Маълумот учун, Клопп 2025 йил 1 январдан бошлаб «Red Bull» футбол лойиҳалари раҳбари лавозимида ишламоқда. Ушбу тузилма таркибига тўртта клуб киради.

Эслатиб ўтамиз, 12 январ куни «Реал» Хаби Алонсо истеъфосини эълон қилди ва жамоа бош мураббийлигига Альваро Арбелоани тайинлади. Алонсо «қироллик клуби»ни 2025 йил ёзидан буён бошқарып келаётган эди. Унинг раҳбарлигида «Реал» барча мусобақаларда 34 та ўйин ўтказиб, 24 ғалаба, 4 дуранг ва 6 мағлубият қайд этди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг