locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Юрген Клопп “Реал” ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Аввалроқ мутахассис Мадрид клубига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Германлик мутахассис Юрген Клопп ўзини Мадриднинг “Реал” клуби билан боғлаётган хабарларга изоҳ берди.

Клоппнинг таъкидлашича, унинг номи атрофида тарқалаётган миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва ҳозирча Испания гранди вакиллари билан ҳеч қандай алоқа бўлмаган. Шунингдек, у айни пайтда “Red Bull” тизимидаги фаолиятидан мамнун эканини билдирган.

Клопп, шунингдек, келажакда мураббийликка қайтиш эҳтимолини инкор этмаган, бироқ ҳозирча бу борада ҳеч қандай режалари йўқлигини таъкидлаган.

Маълумот учун, Юрген Клопп 2025 йил бошидан буён “Red Bull” компаниясида глобал футбол йўналиши раҳбари лавозимида фаолият юритмоқда. Бунгача у “Ливерпуль” бош мураббийи сифатида Англия Премьер-лигаси, УЕФА Чемпионлар лигаси, Англия кубоги ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолибига айланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг