locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Юрген Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллаш арафасида турибди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлиан Нагельсманн лавозимини тарк этган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Юрген Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллаш арафасида турибди.

Хабарларга кўра, Германия футбол иттифоқи (DFB) ва германлик мутахассис ўртасидаги музокаралар якуний босқичга етган. Агар сўнгги тафсилотлар бўйича ҳам келишувга эришилса, Клопп 2030 йилги Жаҳон чемпионати якунига қадар амал қиладиган шартнома имзолайди.

Маълумотларга кўра, томонлар яқин кунларда якуний учрашувни ўтказади. Шундан сўнг Клоппнинг "Red Bull" тизимидаги фаолияти расман якунланиши ва у Германия терма жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этган эди. Эндиликда DFB жамоани янги даврга олиб кириш учун асосий номзод сифатида айнан Юрген Клоппни танлаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг