locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Юрген Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланишини тасдиқлади

Аввалроқ немислар Нагельсманни истеъфога чиқарганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Германиялик мутахассис Юрген Клопп Германия миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланиши борасидаги хабарларни шахсан тасдиқлади.

"Биз бу ҳақда расман эълон қилишга жуда яқин турибмиз. Идеал ҳолатда, яқин бир неча кун ичида барчаси аниқ бўлади", — дея Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда инсайдер журналист Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Magenta TV телеканалига таянаб.

Аввалроқ матбуотда 59 ёшли мутахассис келаси жума куни, яъни 24-июль куни Франкфуртда Германия футбол иттифоқи (DFB) билан расмий шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Янги бош мураббийнинг келишуви 2030-йилги Жаҳон чемпионатига қадар амал қилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп 2025-йилдан буён "Red Bull" компаниясида халқаро алоқалар бўйича директор лавозимида фаолият юритиб келмоқда ва унинг амалдаги шартномаси 2029-йил охиригача тузилган. "Red Bull"даги фаолиятига қадар эса тажрибали мутахассис 2015-йилдан 2024-йилгача Англиянинг "Ливерпуль" клубини муваффақиятли бошқарган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг