locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Юрген Клопп: «Аввалига қулоқларим панд беряпти деб ўйладим»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Юрген Клопп: «Аввалига қулоқларим панд беряпти деб ўйладим»
Photo: gettyimages

«Ливерпул» собиқ устози Юрген Клопп «клуб»ни тарк этишга яқин турган ҳамда «Реал Мадрид»га бориб қўшилиши аниқ бўлган Трент Александр-Арнолдга нисбатан қилинган эътирозларга муносабат билдирди:

"Хафа бўлишингиз ёки жахлингиз чиқишига қарши эмасман. Лекин, ҳеч нарсани эсдан чиқарманг. Бу клуб унутмайди.

Телевизорни қўйсам, Трент чиқиб келаётганда стадион хуштак чалди. Аввалига қулоқларим панд беряпти, деб ўйлаб, овозни баландладим. Ҳа, хуштак овози. Буни англаш учун ўн сония вақт кетди. Кейин телевизорни ўчирдим.

Ростини айтаман, бундан ёмони бўлмайди. Йўқ, бу биз эмас. Юз фоиз биз эмас.

Трент «Ливерпул» учун ҳар дақиқада борини берди. Ва йигирма йил ўтиб қаергадир кетишни хоҳлади. Кимдир норози бўлиши керак бўлса, раҳбарлар холос. Лекин улар норози эмас"

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг