locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Юнус Али: «Жуда қийин ўйин бўлди»

Қатарликлар устози ўйин ҳақида ўз фикрини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Юнус Али: «Жуда қийин ўйин бўлди»
Фото: Андижон ПФК

“Ал-Аҳли” - “Андижон” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Юнус Али ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Мишел Влап иштирок этдилар.

Юнус Али: “Биринчи навбатда раҳмат. Менимча, бу жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Кучли рақибга қарши ўйнадик. Улар жуда яхши ўйнашди. Ўйиндан олдин бу жамоага имкониятлар яратиб бермасликни айтгандим. Бу қийин эди, лекин ўйлашимча, ўйинчилар жуда ҳам яхши ўйнашди. Ўзимизни яхши кўрсатдик, кўплаб имкониятлар яратдик. Ўйлайманки, бундан ҳам яхшироқ натижаларга лойиқмиз. Асосийси, биз ютдик ва 3 очкони қўлга киритдик.

Мишел Влап: “Менимча, биз ўйинни яхши ташкиллаштирдик. Тўп билан жуда ҳам яхши ҳаракат қилдик. Табиийки, бизни битта мақсадимиз бор эди — бу ҳам бўлса ўйинда ютуш. Шунингдек, яхши ўйнаш ҳам ва бунга ҳамма тайёр эди. Учрашувда иккита гол киритдим, ҳаттоки, 3 та бўлиши мумкин эди. Баъзида имкониятни бой берасиз экан. Бироз чарчагандим. Бу ажойиб бўлди: 2 та гол урдим ва 3 очкога эга бўлдик, хурсандман”

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг