\"Юнайтед\" раҳбарияти Мазрауини сўнгги йиллардаги энг яхши трансфер деб ҳисобламоқда
Бунга бир нечта сабаблар бор.
Photo: Man. United
"Юнайтед" раҳбарияти Мазрауини сўнгги йиллардаги энг яхши трансфер деб ҳисобламоқда. Бунга бир нечта сабаблар бор:
Мазрауи икки оёғида ҳам ишончли ўйнайди ва прессингдан чиқишда яхши. Унинг ўйинни тушуниши жамоадошлари ва мураббийларни ҳайратга солмоқда.
"Юнайтед" яхши футболчи олаётганини билган, аммо марокашлик ҳимоячининг бунчалик чаққон, кучли ва агрессив бўлишидан ажабланган.
У жим, жамоадошлари орасида машҳур, ҳурматли ва камтарин. Унга тўпни ишониб беришади ва босим остида пас олганда ҳам сокин бўлишига ишонишади.
Иброҳим Жалолов
Редактор