locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Юльманн «Атлетико»га ўтишга тайёр

«Спортинг» ярим ҳимоячи учун тахминан 40 миллион евро талаб қилмоқда.
Юльманн «Атлетико»га ўтишга тайёр
ФОТО: Getty images

«Спортинг» клуби сардори Мортен Юльманн фаолиятини Мадриднинг «Атлетико» клубида давом эттиришга тайёр. Бу ҳақда Atletico Universe нашри хабар берди.

Манбага кўра, «матрасчилар» 27 ёшли футболчи билан шартнома шартлари бўйича келишувга эришдилар. Эндиги навбат клубларга — улар трансфер тафсилотларини ўзаро келишиб олишлари керак.

«Спортинг» ярим ҳимоячи учун тахминан 40 миллион евро талаб қилмоқда.

Мортен Юльманн 2023 йилдан буён Лиссабон жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Ўтган мавсумда даниялик футболчи 45 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 6 та голли узатма ёздириб қўйган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг