Юлиан Нагельсманн: «Кюрасао ҳам футбол ўйнашни билишини кўрдик»
Германия терма жамоаси бош мураббийи йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн футбол бўйича 2026-йилги Жаҳон чемпионати «E» гуруҳи 1-тури доирасида Кюрасаога қарши кечган ва жамоасининг 7:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Рақиб ҳисобни тенглаштирганидан кейин ўйинга қайтишимиз учун бизга бир неча дақиқа керак бўлди. Кюрасао терма жамоаси ҳам футбол ўйнашни билишига гувоҳ бўлдик, ушбу жамоанинг гуруҳда кейинчалик ўзини қандай кўрсатиши мен учун жуда қизиқ.
Еттита гол урганимиздан жуда мамнунман, қолаверса, жамоамиз кўрсатган ўйин ҳам деярли тўлиқ ёқди. Турнирдаги иштирокни ғалаба билан бошлаш ҳар доим муҳим, буни уддалаганимиздан хурсандмиз», — дея Нагельсманн сўзларини FIFA расмий сайти келтирмоқда.