locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ёзуа Киммих Германия терма жамоаси қароргоҳи яқинида заҳарли илон пайдо бўлганини маълум қилди

Ушбу воқеа Кюрасаога қарши ўйиндан сўнг содир бўлган.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Ёзуа Киммих Германия терма жамоаси қароргоҳи яқинида заҳарли илон пайдо бўлганини маълум қилди
ФОТО: Getty Images

Германия миллий терма жамоаси яримҳимоячиси ва сардори Ёзуа Киммих ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи доирасидаги Кюрасао терма жамоасига қарши учрашувдан (7:1) сўнг, жамоа аъзолари заҳарли илонга дуч келишгани ҳақида сўзлаб берди.

Мазкур воқеа немислар делегациясининг Уинстон-Сейлемдаги машғулотлар базаси яқинида содир бўлган.

«Кеча биз илонни кўриб қолдик. Бизга унинг заҳарли эканлигини маълум қилишди. Агар у инсонни чақиб олса, зудлик билан шифохонага мурожаат қилиш зарур. Унинг тишлаши ўлимга олиб келмасада, шубҳасиз, жуда хавфлидир. Германияда бундай хавфли мавжудотлар кўп деган тасаввур йўқ эди. Бу ерда эса, агар тасодифан илонни босиб олсангиз, оқибати жуда ёмон бўлиши мумкинлигини ҳис қиласиз. Шу сабабли ушбу жониворлардан узоқроқ туришга ҳаракат қиляпмиз», — дея Киммихнинг сўзларини келтирмоқда Euronews нашри.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг