Ёзги трансфер ойнасида кутилаётган трансферлар
Евроклублар аллақачон келгуси битимлар устида иш бошлаб юборган. пада трансфер ойнаси ҳали очилгани йўқ. Шунингдек, олдимизда Жаҳон чемпионати–2026 турибди. Бироқ клублар аллақачон келгуси битимлар устида иш бошлаб юборган.
Оммавий ахборот воситаларида эса бир қатор қизиқарли сценарийлар пайдо бўлди: бир нечта юлдузлар клубини ўзгартириши мумкин! Қайси трансферлр бўйича музокаралар аллақачон бошланди? Қуйида айтиб ўтамиз.
Энтони Гордон: «Ньюкасл» → «Барселона»
«Барселона» атиги бир кун ичида Энтони Гордон трансферини келишиб олди! Журналист Бен Жейкобс маълумотига кўра, каталонияликлар «Ньюкасл» вингерини 81 миллион евро эвазига сотиб олади. Энтони аллақачон Каталония томон парвоз қилди. Тез орада "Барселона" футболчисига айланади.
Бу трансфер «Барселона» тарихидаги энг қиммат 7 та битимдан бирига айланади.
Ўтган мавсумда Гордон «Ньюкасл» сафида 46 ўйинда 17 та гол ва 5 та ассист қайд этди. Эътиборлиси, 10 та голни Чемпионлар лигасида урди. У турнирнинг учинчи тўпурари бўлди — фақат Гарри Кейн ва Килиан Мбаппедан ортда қолди.
Олдинда Жаҳон чемпионати турибди ва Гордон эҳтимол Англия терма жамоасида чап қанотда асосий вариант бўлади. У «Барселона»га медаль билан қайтиши ҳам мумкин.
Ян Диоманд: «РБ Лейпциг» → «Ливерпуль» / «ПСЖ»
«Ливерпуль» апрел ойидан бери Салоҳ ўрнига футболчи изламоқда. Асосий номзод — «РБ Лейпциг» вингери Ян Диоманд. The Athletic журналисти Дэвид Орнштейн маълумотига кўра, немислар футболчи учун 100 миллион евродан ортиқ талаб қилади.
Бироқ бу ягона муаммо эмас — «ПСЖ» ҳам ушбу трансфер учун курашмоқда. Иккала клуб ҳам футболчининг агентлари билан музокара ўтказмоқда. Шу билан бирга, «Лейпциг» Диомандга янги шартнома таклиф қилган.
Қизиғи, футболчи айни пайтда юридик можаро марказида. Бу ҳолат ҳам унинг жамоада қолиб кетиш эҳтимолини оширмоқда.
Брэдли Баркола: «ПСЖ» → «Ливерпуль»
«Ливерпуль» учун альтернатив вариант — Брэдли Баркола. Француз футболчиси ўтган мавсумда асосан захирадан туширилган.
Бироқ бу трансфер ҳам осон эмас. «ПСЖ» Барколани сотиш учун ўрнига бошқа футболчи топиши керак. Асосий номзод эса яна ўша Диоманд.
Шу сабаб, бу занжирли жараён: Диоманд қаерга ўтса, Баркола тақдири ҳам шунга боғлиқ бўлади.
Эндрю Робертсон: «Ливерпуль» → «Тоттенхэм»
Робертсон 9 йилдан сўнг «Ливерпуль»ни тарк этмоқда. 32 ёшли ҳимоячи эркин агент сифатида кетади.
Асосий вариантлар — «Тоттенхэм» ва «Ювентус» эди. Ҳозирда у Лондон клубига ўтишга жуда яқин. Фабрицио Романонинг айтишича, шотландиялик ҳимоячи “тақачилар”га ўтишга рози бўлган.
Савиньо: «Манчестер Сити» → «Тоттенхэм»
«Тоттенхэм» Савиньога яна қизиқмоқда. Ўтган мавсумда у кутилган даражада ўйин кўрсата олмади.
Шу сабаб, уни сотиб олиш ҳозир анча осонлашган. Трансфер суммаси тахминан 60 миллион фунт атрофида. Бразилиялик футболчи ҳам муҳитни ўзгартиришга қарши эмас.
Гульельмо Викарио: «Тоттенхэм» → «Интер»
«Интер» дарвозабон позициясини янгилашни режалаштирмоқда. Асосий номзод — Викарио.
Миланликлар аллақачон футболчи билан шахсий шартнома бўйича келишиб олгани айтилмоқда. Бироқ клублар келиша олмаяпти.
Хулиан Альварес: «Атлетико» → «Барселона
Альварес «Атлетико»ни тарк этмоқчи. Асосий сабаб — у каттароқ лойиҳада ўйнашни истайди.
«Барселона» унга асосий даъвогар, аммо трансфер нархи (150+ млн евро) катта муаммо. Клуб дастлабки таклифни юборишга тайёрланмоқда.
Шунингдек. «ПСЖ» ва «Арсенал» ҳам футболчига жиддий қизиқмоқда. Альварес эса “Барселона”га ўтишни истамоқда.
Эдерсон: «Аталанта» → «Манчестер Юнайтед»
Икки йиллик музокара ниҳоясига етиши мумкин. «МЮ» ниҳоят Эдерсонни сотиб олишга яқин.
Трансфер суммаси 40,5 млн евро + бонуслар бўлиши кутилмоқда. Футболчи ҳам “қизил иблислар” билан битим имзолашга розилик берган. Ҳозирда томонлар ўртасида музокаралар кетмоқда.
Бернарду Силва: «Манчестер Сити» → «Атлетико»
Бернарду Силва «Сити»ни тарк этмоқда. У Европа футболида қолишни истайди.
Энг реал вариант — «Атлетико». Томонлар музокара олиб бормоқда.
Маош масаласида ҳали келишув йўқ, аммо у барибир жамоанинг энг юқори маош олувчиларидан бири бўлади. Аввалроқ “Ювентус” таклиф билан чиққанди. Бироқ у Туринга ўтишни истамади.