locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди

Эндиликда мавсумнинг биринчи давраси танаффусга қадар ниҳояланмайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди
ФОТО: Getty images

Лига ўтган йилнинг август ойида ишлаб чиққан тақвим режа бўйича Суперлига беллашувларининг катта қисми шанба ва якшанба кунига тўғри келиши, шунингдек, мавсумнинг биринчи давраси июн ойида тўлиқ якунига етиб (эвазига кубок форматига ўзгартиш киритилганди), иккинчи давра ёзги трансфер ойнасидан кейин ўз вақтида старт олиши режалаштирилганди. Шундан келиб чиқиб, Лига FIFA TMS порталида Ўзбекистондаги ёзги трансфер ойнасини 22-июн — 24-июл сифатида белгилаганди.

Миллий терма жамоанинг 5-майдан эътиборан йиғинга кириши Лига режалари ўзгаришига олиб келди. Эндиликда мавсумнинг биринчи давраси танаффусга қадар ниҳояланмайди. Фақатгина 6-август санаcига келибгина Суперлигaнинг дастлабки 15 тури ортда қолади.

Шундан келиб чиқиб, Лига клублар билан маслаҳатлашган ҳолда ёзги трансфер ойнаси даврига ўзгартиш киритди. Эндиликда бу давр 8-июлдан старт олади ва 10-август санаcига қадар давом этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг