Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг финал жуфтлиги маълум бўлди
Ҳал қилувчи баҳс 20 октябр куни бўлиб ўтади.
ФОТО: Getty Images
2025 йилги ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг финал жуфтлиги маълум бўлди. Ҳал қилувчи баҳсда Марокаш ва Аргентина ўзаро тўқнаш келади.
Ушбу баҳс 20 октябр куни Тошкент вақти билан соат 04:00 да старт олади.
Маълумот учун, Марокаш турнирнинг ярим финалида Францияни пенальтилар сериясида мағлуб этганди (1:1, 5:4). Аргентина эса Колумбия устидан ғалаба қозонди (1:0).
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг амалдаги чемпиони Уругвай ҳисобланади. Ушбу жамоа 2023 йилги финалда Италияни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Насрулло Каримов
Журналист