locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ёш футболчи қизларнинг ғалабага интилиши майдонда намоён бўлди

Урганч шаҳрида 2012–2014 йилда туғилган (U-14) қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг II-минтақавий босқич ўйинлари давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ёш футболчи қизларнинг ғалабага интилиши майдонда намоён бўлди
photo: Ayollar futboli

Айни кунларда Урганч шаҳрида 2012–2014 йилда туғилган (U-14) қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг II-минтақавий босқич ўйинлари давом этмоқда.

Бугун “Ёшлик” спорт мажмуасида футбол бўйича қизлар ўртасидаги мусобақанинг 2-тур учрашувлари юқори руҳ ва муросасиз курашларга бой тарзда бўлиб ўтди. Беллашувлар давомида ёш футболчи қизларнинг спортга бўлган меҳр-муҳаббати, майдондаги фаоллиги, жамоавий ҳаракатлари ҳамда ғалаба сари бўлган улкан иштиёқлари барчанинг эътиборини тортди.

Мазкур мусобақа нафақат ёш истеъдодларни кашф этиш, балки аёллар футболини янада ривожлантириш, қизларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш ва уларни профессионал футбол сари руҳлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ишонч билан айтиш мумкинки, бугун майдонда тўп суриб юрган ёш футболчилар орасидан келажакда юртимиз шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қиладиган, Ўзбекистон аёллар футболини дунёга танитадиган истеъдодли спортчилар етишиб чиқади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг