ЁЛ. \"Тоттенхэм\" уддалади! Испанияда инглиз финалини кўрамиз!
Европа Лигаси ярим финал жавоб учрашувлари доирасидаги "Боду-Глимт" - "Тоттенхэм" қарама-қаршилиги бўлиб ўтди.

Лондондаги дастлабки баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган “шпорлар” Норвегияда бўлиб ўтадиган жавоб ўйини олдидан ўз имкониятларини яхшилаб олган эди.

Меҳмондоги тўқнашув қийин бўлиши аниқ эди, шундай ҳам бўлди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида Соланке ажойиб гол уриб "Тоттенхэм"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 0:1.

Орадан атиги 6 дақиқа ўтиб, инглизларнинг навбатдаги ҳужумларидан бири яна самарали якунланди. Бу сафар Педро Порро рақиб дарвозабонини ранжитди, 0:2.

Учрашувда томонлар дарвозаси бошқа ишғол этилмади ва шу тариқа "Тоттенхэм" Европа Лигасининг финалига йўл олди.

АПЛ турнир жадвалида 15 ва 16-ўриндаги жамоалар Европа Лигаси финалида ўзаро куч синашади. Натижада, 6 та инглиз жамоаси кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида қатнашади.

Европа Лигаси финали
"Ман Юнайтед" - "Тоттенхэм"