YeChL. «Yuventus» ўз майдонида «Pafos»ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Турин шаҳридаги «Allianz» стадионида Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-тур баҳси бўлиб ўтди. «Ювентус» ва «Пафос» ўртасидаги учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувнинг биринчи голи 67-дақиқада қайд этилди — «Ювентус» яримҳимоячиси Уэстон Маккенни ҳисобни очди. Орадан атиги олти дақиқа ўтиб, ҳужумчи Жонатан Давид тўпни дарвозага жойлаб, туринликларнинг устунлигини мустаҳкамлади.
Мазкур натижадан сўнг «Ювентус» 9 очко билан умумий жадвалда 17-ўринга кўтарилди. «Пафос» эса 6 очко жамғарган ҳолда 26-поғонада бормоқда.
Кейинги турда «Ювентус» 21 январь куни ўз майдонида «Бенфика»ни қабул қилади. «Пафос» эса худди шу куни сафарда «Челси»га қарши баҳс олиб боради.
YeChL. 6-тур
«Ювентус» — «Пафос» 2:0
Голлар: Маккенни (67), Давид (73).