locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

YeChL. Ҳусанов яна «Реал»га, «Барселона» эса «Ньюкасл»га қарши ўйнайди

Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бугун, 27-феврал куни УЕФА Чемпионлар Лигаси нимчорак финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

1/8 финал жуфтликлари билан танишинг:

  • «ПСЖ» — «Челси»
  • «Галатасарай» — «Ливерпуль»
  • «Реал» — «Ман Сити»
  • «Аталанта» — «Бавария»
  • «Ньюкасл» — «Барселона»
  • «Атлетико» — «Тоттенхэм»
  • «Будё-Глимт» — «Спортинг»
  • «Байер» — «Арсенал»

Шубҳасиз, ушбу босқичнинг энг томошабоп учрашуви сифатида «Реал» ва «Ман Сити» ўртасидаги баҳсни кўрсатиш мумкин. Шунингдек, «Ньюкасл» ва «Барселона» қарама-қаршилиги ҳам катта қизиқиш уйғотиши кутилмоқда.

Маълумот учун, нимчорак финалнинг дастлабки учрашувлари 10—11 март кунлари бўлиб ўтса, жавоб ўйинлари 17—18 март санасига белгиланган. Финал баҳси эса 30-май кунига режалаштирилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг