YeCHL. «Real» Валверденинг хет-трики эвазига «Ман Сити»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади
УЕФА Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи доирасидаги Мадриднинг «Реал» ва «Манчестер Сити» клублари ўртасидаги илк учрашув якунланди. Мадрид шаҳридаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтган мазкур баҳс испанларнинг 3:0 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг 20, 27 ва 42-дақиқаларида Федерико Валверде рақиб дарвозасини ишғол қилиб, хет-трик қайд этди. Учрашувнинг дастлабки голи дарвозабон Тибо Куртуанинг узатмасидан сўнг киритилди. Ўйиннинг 58-дақиқасида «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор томонидан тепилган 11 метрлик жарима зарбаси «Манчестер Сити» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма томонидан қайтарилди.
Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 17 март куни Манчестер шаҳридаги «Этихад» стадионида ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» плей-офф босқичига қадар «Бенфика» клубини икки ўйин натижасига кўра 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди. «Манчестер Сити» эса Чемпионлар лигасининг умумий босқичини 16 очко билан саккизинчи ўринда якунлаган.
YeCHL. 1/8 финал
«Реал» — «Ман Сити» 3:0
Голлар: Валверде (20, 27, 42).
Фойдаланилмаган пеналти: Винисиус (58).