locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

YeChL. «Real» сафарда «Man Siti»ни мағлуб этиб, чорак финалга йўлланма олди

Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ майдонда ҳаракат қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

УЕФА Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида Англиянинг «Манчестер Сити» ҳамда Мадриднинг «Реал» жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви якунланди. «Этихад» стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 21-дақиқасида мезбонлар сардори Бернарду Силва ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Винисиус Жуниор пенальтини аниқ амалга ошириб, мадридликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, «шаҳарликлар» 42-дақиқада мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди, гол муаллифи — Эрлинг Холанд. Бироқ учрашувнинг сўнгги сонияларида (90+3) Винисиус дубл қайд этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Эслатиб ўтамиз, Мадриддаги дастлабки баҳсда «Реал» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Икки ўйин натижасига кўра (5:1) «қироллик клуби» чорак финалга йўл олди. Мадридликлар плей-офф босқичида Португалиянинг «Бенфика» жамоасини умумий 3:1 ҳисобида мағлуб этишган эди. «Манчестер Сити» эса мусобақанинг умумий босқичида 16 очко билан саккизинчи ўринни эгаллаган.

Жорий мавсумнинг финал учрашуви 2026 йил 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтиши белгиланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг