locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

YeChL. «PSJ» «Liverpul»ни турнирдан чиқариб юборди

Парижликлар икки ўйин натижасига кўра мерсисайдликларни 4:0 (2:0, 2:0) ҳисобида мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UEFA Чемпионлар Лигасининг чорак финал жавоб учрашуви доирасида Англиянинг «Ливерпул» ҳамда Франциянинг «ПСЖ» жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Ливерпулдаги «Энфилд» стадионида ўтган учрашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйинни Маурисио Мариани бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Учрашувнинг 73-дақиқасида парижликлар ҳужумчиси Усмон Дембеле ҳисобни очган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда (90+1-дақиқа) у дублини расмийлаштирди.

Дастлабки ўйинда ҳам «ПСЖ» 2:0 ҳисобида зафар қучган эди. Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра (умумий ҳисоб — 4:0) Франция гранди мерсисайдликларни мусобақадан чиқариб юборди ва яримфиналга йўлланма олди. Энди Париж клуби финал йўлида «Реал Мадрид» — «Бавария» жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Маълумот учун, 1/8 финал босқичида «ПСЖ» икки ўйин натижасига кўра «Челси»ни 8:2 ҳисобида таслим этган эди. «Қизиллар» эса худди шу босқичда «Галатасарой»дан устун келишган эди (умумий ҳисоб — 4:1).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг