locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

YeChL. «Liverpul» — «Galatasaroy». Asosiy tarkiblar maʼlum

Uchrashuv Toshkent vaqti bilan soat 01:00 da start oladi.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бугун, 18 март куни УЕФА Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида Англиянинг «Ливерпул» ҳамда Туркиянинг «Галатасарай» жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Жамоалар ўйинни қуйидаги асосий таркибларда бошлайди:

«Ливерпул»: Алисон Бекер, ван Дейк, Конате, Керкез, Фримпонг, Мак Аллистер, Гравенберх, Вирц, Салоҳ, Собослай, Экитике.

«Галатасарай»: Чақир, Синго, Бардакжи, Бое, Якобс, Торрейра, Лемина, Йилмаз, Шаллай, Сара, Осимхен.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда ўтган дастлабки учрашувда «Галатасарай» 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кичик устунликка эга бўлган эди. Истанбул клуби плей-оффнинг ўтиш босқичида «Ювентус»ни (умумий ҳисоб 7:5) мусобақадан чиқариб юборган бўлса, мерсисайдликлар умумий босқич якунларига кўра 18 очко билан учинчи ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўлланма олган эди.

Жорий мавсумдаги Чемпионлар Лигасининг ғолиби 2026 йил 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтадиган финал баҳсида аниқланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг