YeChL. «Челси» «ПСЖ»дан тарсаки еди, «Будё-Глимт»да ҳам йирик ғалаба
УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичининг 11 март куни бўлиб ўтган дастлабки учрашувлари якунланди. Турнирнинг ушбу босқичи доирасида қуйидаги натижалар қайд этилди:
«Байер» (Германия) ва «Арсенал» (Англия) жамоалари ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. «ПСЖ» ўз майдонида «Челси»ни 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити» дарвозасига жавобсиз учта тўп киритиб, 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Норвегиянинг «Будё-Глимт» клуби эса «Спортинг» устидан 3:0 ҳисобида устун келди.
Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашувлари 17 март, сешанба кунига белгиланган.
Жорий мавсумнинг финал учрашуви 2026 йилнинг 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, УЕФА Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби «ПСЖ» клуби ҳисобланади. Парижликлар ўтган йилги финал баҳсида «Интер» жамоасини мағлуб этган ҳолда чемпионлик унвонини қўлга киритган эди.